Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 30 июндаги 207-сонли қарори билан тасдиқланган «2014-2018 йилларга техник регламентларни ишлаб чиқиш дастурига» мувофиқ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш бўйича Вазирлик томонидан «Телекоммуникация ускуналарни хавфсизлиги тўғрисидаги» Умумий техник регламент лойиҳаси (кейинчалик Лойиҳа) ишлаб чиқилди.
Лойиҳани ишлаб чиқишдан мақсад давлат, жисмоний, юридик шахсларнинг мол-мулкини, инсон хаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш учун телекоммуникацияларнинг ускуналарига мажбурий талабларни ўрнатиш ҳамда хавфсизлиги ва вазифасига нисбатан истеъмолчиларни (телекоммуникациялар провайдерлари, операторлари ва фойдаланувчилари) адаштирадиган ҳолатларни олдини олиш ҳисобланади.
Умумий техник регламентни қабул қилиш зарурияти, телекоммуникация ускуналарини хавфсизлиги бўйича ягона талабларни ўрнатиш билан боғлиқ.
Ҳозирги кунда Лойиҳа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишилди, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш бўйича Вазирлик қошидаги эксперт кенгаши томонидан ижобий баҳоланди ва маҳсус ташкил этилган Эксперт комиссияси томонидан ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш ва келгуси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида тасдиқлашга киритиш учун «Ўзстандарт» агентлигига топширилди.
Лойиҳа матни билан бизнинг сайтимизда, қуйидаги ҳавола бўйича ва «Техник жиҳатдан тартибга солиш» - «Техник регламентларни ишлаб чиқариш бўйича огоҳлантириш» бўлимида танишиб чиқишингиз мумкин. Лойиҳа юзасидан таклифлар ва мулоҳазаларни 2016 йил 15 августга қадар қуйидаги E-mail бўйича «Ўзстандарт» агентлигига юборишингиз мумкин: uzst@standart.uz