Ёш мутахассиларни қўллаб қувватлаш ва етук илмий ходимларни тайёрлаш, илмий ишлар олиб бориш, ўлчаш натижаларини халқаро тан олинишини таъминлаш Ўзбекистон миллий метрология институтининг устувор вазифларидан ҳисобланади.
Институтнинг “Физик-кимёвий, оптик-физикавий ва ҳарорат катталикларини илмий-ишлаб чиқариш бўлими” мутахассисилари А.Анваров ва И.Абдумажидовлар жорий йилнинг 24-29 июнь кунлари Қозоғистон Республикасинининг “ҚазИнМетр” метрология институтида зичлик ва қовушқоқлик ўлчаш воситаларини калибрлаш ва ноаниқлигини баҳолаш бўйича ўқув-амалиёти мобайнида ўз малакаларини оширдилар.
Ўқув-амалиёти давомида зичлик ва қовушқоқлик ўлчаш воситаларини калибрлаш ва ноаниқлигини баҳолаш жараёни ўзлаштирилди. Шунингдек, “ҚазИнМетр” институтидаги зичлик бирлиги давлат эталони, кинематик қовушқоқлик бирлиги давлат эталони билан яқиндан танишилди.
Бундан ташқари, ўқув-амалиёти давомида суюқлик зичлиги бўйича икки томонлама солиштириш ишлари амалга оширилди. “ҚазИнМетр” институти мутахассислари билан жорий йил якунига қадар зичлик ва қовушқоқлик ўлчаш воситаларини солиштиришни халқаро доирада, яъни КООМЕТ доирасида расмийлаштирган ҳолда ўтказиш,
30сентябрдан 3октябргача ўтказиладиган “Масса ва унга боғлиқ катталиклар” ТҚ 1.6 техник қўмитасидаэса иккала тамонни қизиқтирган саволларни йиғилиш қатнашчиларибилан биргаликда муҳокама қилиш келишиб олинди.
Ўқув-амалиёти якуни бўйича Ўзбекистон миллий метрология институти мутахассисларига малака оширилганликларини тасдиқловчи серитификатлар тақдим этилди.