“Ўзстандарт” агентлигининг бир гуруҳ вакиллари Москва Миллий техник тадқиқотлар Университетида бўлиб, олий ўқув юртида фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар ҳамда таълим олаётган бир гуруҳ ўзбекистонлик талабалар билан учрашдилар.
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси кўмагида ўтказилган мулоқотлар жараёнида “Ўзстандарт” агентлиги Стандартлар институти директори Ғайрат Ғозиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ бу ерда таҳсил олаётган юртимиз ёшларининг ҳаёти ва ўқув жараёнлари билан яқиндан танишдилар.
Шу билан бирга, талабаларнинг ёзги ўқув амалиётларини “Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги ташкилотларда ўтказишлари, битирувчи курс талабаларининг малакавий диплом ишларини Агентлик тасарруфидаги ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқиш ҳамда стандартлаштириш, метрология, мувофиқликни баҳолаш ва техник жиҳатдан тартибга солиш йўналишларида ўқув ва илмий-тадқиқот фаолияти интеграция тизимини йўлга қўйиш чора тадбирлари ҳақида фикрлашдилар.