Коррупция демократик жараёнларнинг амалга ошишига тўсқинлик қилади, кадрлар сифатининг пасайиши ва оқибатда барча соҳаларнинг оқсашига, уюшган жиноятчиликнинг илдиз отишига, ҳукуматга бўлган ишонч йўқолиши ва ижтимоий-сиёсий беқарорликка сабаб бўлади.
Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент Фармони қабул қилинди. Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Стандартлар институтида ташкилотнинг мутахассис ва техник ходимлари иштирокида тадбир бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувда иштирокчилар томонидан манфур иллатнинг келиб чиқиши, зарар ва оқибатлари ҳақида ҳамда бугунги кунда барча соҳада коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга имкон яратаётган сабаблар ва шарт-шароитларни таг-томири билан йўқотиш давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг биринчи даражадаги муҳим вазифаси эканлиги, бу борада ҳар бир фуқаро ушбу иллатга қарши курашишга масъул эканлиги таъкидланди.
Институт жамоаси бу мавзудаги ўз мулоҳазалари, таклифлари ва қизиқтирган саволлари билан фаол иштирок этдилар.
Стандартлар институти
Матбуот хизмати.