Маълумки ҳар бир жамиятнинг юксак тараққиётига соя соладиган бир қанча омиллар бор. Кейинги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Президентимизнинг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш юзасидан Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш марказида коррупцияга қарши курашиш мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Мазкур учрашувда Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг судъяси Қосим Холов ва Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакили Ражабали Норқўчқоровлар иштирок этиб, улар коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчиликни амалиётда қўллаш, унинг зарарли оқибатлари, коррупция ҳолатларини келтириб чиқарувчи омиллар ва уларга нисбатан қонунчиликда белгиланган жазолар ҳақида маълумотлар бердилар.
Тадбир сўнггида марказ ходимлар ўзларини қизиқтирган саволлага жавоб олдилар.