Айни кунларда “Ўзстандарт” агентлиги ҳамда унинг тизим ташкилотлари Туркманистон Республикасининг “Туркменстандартлары” Бош Давлат хизмати делегациясига мезбон бўлиб турибди.

 

“Туркменстандартлары” Бош Давлат хизмати, Метрология бошқармаси бошлиғи Мурат Гаражаев раҳбарлигидаги ишчи гурух аъзолари мамлакатимизда Агентлик тизимида олиб борилаётган кенг миқёсдаги ислоҳотлар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, экспортни рағбатлантириш ва кенгайтиришга доир тизимли амалий ишлар билан танишдилар.

Хусусан, Стандартлар институти доирасида сўнгги йилларда стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасини ривожлантириш бўйича бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилинганлиги ва ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида институт томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар борасида батафсил маълумот берилди.

Музокаралар жараёнида Стандартлаштириш ва сертификатлаштириш бошқармаси бошлиғи муовини Ахмет Гаипов мамлакатларимиз ўртасида соҳани ривожлантириш бўйича биргаликда қатор қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш, малакали мутахассислар тайёрлаш, тажриба алмашиш борасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги ҳақида тўхталиб ўтди.