“Ўзстандарт” агентлигининг 01.07.2016 йилдаги 05-774 сонли қарори билан 01.08.2016 йилдан O’z DSt 3088:2016 “Сутли-ёнғоқли бисквитлар. Техникавий шартлар” Давлат стандарти (TSh-8-18:2011 ўрнига) жорий этилди.
Ушбу стандарт олий навли новвойлик буғдой унига рецептурага мувофиқ бошқа хом ашёлар қўшиб ишлаб чиқариладиган ва асосини бисквит ташкил этадиган мевали бисквитли, кремли-бисквитли торт ва пирожнийларни тайёрлаш ва бевосита истеъмол қилиш ва савдо тармоқларида сотиш учун мўлжалланган сутли-ёнғоқли бисквитларга тааллуқлидир.
Стандартни сотиб олиш учун “Ўзстандарт” агентлиги “Axborot – ma’lumot markazi” ДКга мурожаат қилишингиз мумкин:Тошкент ш., Фаробий кўч., 333А, тел:249-18-66, e-mail: infocenter@standart.uz.