Швецария давлатининг Женева шаҳрида БМТнинг Европа Иқтисодий комиссияси тижорат стандартлари бўйича навбатдаги сессияси бўлиб ўтмоқда.

Мазкур халқаро йиғилишда қуруқ ва қуритилган мевалар бўйича ишлаб чиқарилаётган янги тижорат стандартлари ва уларга қўшимчалар киритиш масалалари кўриб чиқилиши мўлжалланган.

Тадбирда Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, АҚШ, Кения, Туркия, Испания, Эрон ва Покистон каби давлатлардан вакиллар иштирок этмоқдалар.

Халқаро анжуман давомида юртимиз вакиллари (“Ўзстандарт агентлиги”, “Jahon Exim Group”, “Alimkhan Exim Group”, Савдони ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси (BMT TTD) томонидан қуритилган қовун маҳсулотлари бўйича ишлаб чиқарилган лойиҳалар намойиш этилди ва ушбу маҳсулот учун ишлаб чиқарилган янги савдо стандартини ҳимояси хорижлик экспертларда ижобий таасурот қолдирди.