Барчамиз истеъмолчимиз. Савдо расталари ёки бозорлардан ўзимиз ва оиламиз учун хавфсиз ва сифати кафолатланган маҳсулот харид қилишни хоҳлаймиз.

 

Тан олиб айтиш керак, истеъмолчиларимизни ва бозорларимизни ҳамда йирик савдо мажмуаларимизни сифати кафолатланган маҳсулотлар билан тўлиқ таъминлаб беришда ҳали кўп ишлашимиз лозим.

Шу мақсадларга эришиш учун “Ўзстандарт” агентлиги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.

Агентлик ва Федерация раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтган учрашув дўстона ва самимий руҳда кечди. Мулоқот чоғида ҳар икки томон бозорларимиз ва истеъмолчиларимизни сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш, замонавий лабораторияларни ташкил этиш орқали маҳсулот синовларини ўтказиш ва оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот ишларида янада ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олдилар.