Жиззах синов ва сертификатлаштириш маркази қошидаги “Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси” томонидан ишлаб чиқариш корхоналарга халқаро стандартларни кенг жорий қилиш, техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, синов ва сертификатлаштириш масалаларида яқиндан ёрдам бериб келмоқда.

Жумладан, Агентлик тизимидаги  Департамент билан ҳамкорликда “Ecoclimat”, “Roison Home White Goods”, “Мадина Капитал Плюс” ва “Зарина Тараққиёти” корхоналарида бўлиб,  жорий қилинган ISO 9001 стандартининг афзаллиги ва корхона фаолияти учун фойдали томонлари тўғрисида ходимларга тушунчалар берилди.

 

Шунингдек, Бюро ходимларининг ёрдамлари билан мазкур экспортёр корхоналарда ишлаб чиқараётган маҳсулотларни Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Украина, Озорбойжон каби ҳамдўстлик мамлакатларига экспорти йўлга қўйилди.