“Ўзстандарт” агентлиги ҳамда Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ISO) ҳамкорлигида “ISO стандартларидан фойдаланиш ва уларни ишлаб чиқаришда тадбиқ этиш ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантиришдаги ўрни” мавзусида халқаро семинар ўз ишини якунлади.
Миллий матбуот марказида мазкур тадбир якуни юзасидан анжуман ташкил этилди ва унда ISO экспертлари Кэти Бёрд ва Томас Тарун, юртимиздаги ҳамкор вазирлик ва идора вакиллари, тадбиркорлар ҳамда журналистлар иштирок этдилар.
Мазкур учрашувда иштирокчиларга бўлиб ўтган семинар тафсилотлари шунингдек, ISO стандартларини юртимизда жорий этилиши, ундан фойдаланиш ҳамда мазкур стандартларни миллий стандартларимиз билан уйғунлаштириш борасидаги ишлар хусусида батафсил маълумотлар берилди.