Андижон вилояти ҳокимлиги ва Андижон синов ва сертификатлаштириш маркази ҳамкорлигида Белорусь давлатидан ташриф буюрган “Техмаш” корхонаси раҳбари П.Циркунов ҳамда Гродна давлат аграр университети профессори А.Аутколар билан манфаатли учрашув ўтказилди.
Суҳбат давомида республикамиз ҳудудида минерал ўғит ишлаб чиқариш, уларни давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек ушбу маҳсулотларни стандартлаштириш, синовларини ўтказишга оид маълумотлар берилди.
Шунингдек, ҳамкорлар билан келгусида Андижон вилоятида қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, амалдаги қишлоқ хўжалиги техникаларига техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда ушбу техникаларни сифатли синовларини амалга ошириш ва сертификатлаштириш соҳаларида биргаликда ишлашга келишиб олинди.