Навоий синов ва сертификатлаштириш маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 3 майдаги “Ўзбекистонда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” ПҚ-4307 Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилоят ҳокимлиги ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбир давомида Навоий вилоят ИИБ терроризмга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ю.Исмоилов ҳамда Навоий шаҳар имом хатиби Д.Эргашевлар сўзга чиқиб, ходимларга одоб-аҳлоқ меъёрлари,  жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, таъмагирликнинг салбий оқибатлари ва уни бартараф этиш каби масалалар тушунтирилди.