Жорий йилнинг 29 июль куни Самарқанд вилоят Матбуот уйида Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 октябрдаги 298-сонли Қарори ижросини таъминлаш ва Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан вилоят халқ хўжалиги саноат ва ишлаб чиқариш корхоналарида "Сифат ойлиги" ўтказилаёттанлиги муносабати билан Самарқанд стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ва “Самарқанд синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхоналари томонидан "Сифат-келажак пойдевори" мавзусида кўргазмали семинар ўтказилди.

Семинарда Самарқанд бошқармаси ва маркази раҳбар ва ходимлари, Савдо саноат палатасининг экспортга кўмаклашиш бўлими, "Вахт" ХК, "Агро Линия Самарқанд" МЧЖ ва "Иннова" кўп тармокли медицина маркази вакиллари ўз маърузалари ва тақдимотлари билан қатнашдилар.

Кўргазмали семинарда Самарқанд вилоятининг фаол ишбилармонлари якка тартибдаги тадбиркорлар, экспорт салоҳиятига эга бўлган 17 та корхоналардан 38 та вакиллар, шунингдек, семинарни ОАВда ёритиш учун 7 та республика ва    8 та вилоят миқёсидаги матбуот ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.

Анжуман якунида бир қатор корхона ва ташкилотлар "Сифат ойлиги"да фаол иштирок этганлиги муносабати билан тақдирландилар.
"Энг ташаббускор тадбиркор" номинацияси бўйича ЯТТ "Наймов Обиджон";
"Энг фаол ишбилармон" номинацияси бўйича “AMIN INVEST INTERNATIONAL" МЧЖ ҚК;
"Энг фаол экспортёр" номинацияси бўйича “Arpo Линия Самарқанд" МЧЖ корхонаси ғолиб деб топилди ва уларга фахрий ёрлиқ ва совринлар топширилди.

Шунингдек, янги таҳрирдаги ISO 9001:2015 халқаро стандарти бўйича сифат тизимлари жорий этилган "AMIN INVEST INTERNATIONAL" МЧЖ ҚК, "ARTEK INTERNATIONAL" МЧЖ ҚК сертификатлар тантанали равишда тақдим этилди.

Ахборот хизмати