Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 октябрда қабул қилинган “Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзстандарт” агентлиги ва унинг ҳудудий марказлари томонидан бир қатор амалий ишлар йўлга қўйилган.

Жумладан, қишлок ҳўжалиги маҳсулотларини етиштирадиган хўжаликларда “Global G.A.P.” стандартини жорий этиш ва корхоналарни сертификатлаш бўйича мутахассислар тайёрланмоқда.

 

Агентликнинг Менежмент тизимларини жорий этишни мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида жойлашган қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини етиштиришга ихтисослашган хўжаликларда мазкур стандартни жорий этиш юзасидан методик тавсиялар берилди.