Бутунжаҳон аккредитация куни – халқаро ва миллий стандартлар асосида синов лабораториялари, метрологик хизматлар, сертификатлаштириш идораларини аккредитациядан ўтказувчи идоралар ходимларнинг халқаро касбий байрами.
Бутунжаҳон аккредитация кунини таъсис этиш ташаббуси Аккредитация бўйича халқаро форум (IAF) ва Лабораториялар аккредитацияси бўйича халқаро ташкилот (ILAC) га тегишли бўлиб, 2007 йил октябр ойида Сидней (Австралия) шаҳрида ҳар йили 9 июн кунини “Бутунжаҳон аккредитация куни” сифатида нишонлаш бўйича ушбу ташкилотларнинг Бош Ассамблеясида қўшма қарор қабул қилинган.
2019 йил 10 июн куни Аккредитация марказида “Ўзстандарт” агентлигининг ташаббуси билан Халқаро аккредитация кунига бағишланган семинар ташкил этилди. Мазкур учрашувда миллий аккредитация тизимининг ҳозирги кундаги ривожланишнинг фаол босқичида турганлиги ва иқтисодий муносабатлар, илм-фан ва технологиянинг замонавий ривожланишида аккредитация идораларининг фаолияти муҳум эканлиги таъкидланди.
Аккредитация соҳасини ривожлантиришга, шунингдек, аккредитация марказини ILAC ва IAF нинг ҳалқаро ташкилотларига тўлиқ аъзоси сифатида қўшилишида фаол иштирок этаётган бир қатор Марказ ходимлари фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.