Наманган вилояти тарихидаги энг йирик халқаро иқтисодий тадбир – “Doing Business with Namangan – 2019” Халқаро инвестицион форуми бўлиб ўтди.

 

Форум доирасида “Наманган вилоятида саноат соҳаларидаги мавжуд имкониятлар ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни ривожлантириш истиқболлари”, “Наманган вилоятининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги инвестицион имкониятлари, ерлардан унумли фойдаланиш ва қишлоқ хўжалигида етиштирилган маҳсулотларни қайта ишлаш соҳасини ривожлантириш истиқболлари” каби мавзулар муҳокама этилди.

 

Инвестицион форумда Наманган синов ва сертификатлаштириш маркази мутахассислари ҳам фаол иштирок этишиб, иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоб беришди ҳамда уларни соҳа янгиликлари билан таништирдилар.