Халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифат миллий инфратузилмасининг яратилиши мамлакатнинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини оширади ва инновацияларни жорий этиш, маҳаллий маҳсулотлар сифатини ошириш учун кенг имкониятлар очади.

Стандартлар институти томонидан тадбиркорлар фаолиятини қўллаб қувватлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилаш мақсадида 600 га яқин ташкилот стандартлари (Тs) ўрнига тегишли Давлат стандартлари (O`z DSt) лойиҳалари ишлаб чиқилди. Жумладан:

Стандартлар номланиши

Амалдаги ташкилотнинг стандартлари (Ts)

Ишлаб чиқилган давлат стандарти

(O`z DSt)

“Идиш товоқ ювиш учун восита. Техникавий шартлар

97

1

“Кукунсимон синтетик ювиш воситалари. Техникавий шартлар”;

112

1

“Кукунсимон тозалаш воситаси. Техникавий шартлар”;

49

1

“Қуртлар. Техникавий шартлар”;

52

1

“Қовурилган писталар, ёнғоқлар ва нўҳот. Техникавий шартлар”;

151

1

“Пишлоқли дудланган қаламчалари. Техникавий шартлар”;

23

1

“Санитария – гигиеник мақсадлар учун мўлжалланган қоғоз ва қоғоз буюмлар. Техникавий шартлар”.

94

1

Жами

578

7

Президентимизнинг 2018 йил 12 декабрдаги “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПҚ-4059-сонли Қарорини ижросини таъминлаш мақсадида, қатор йўналишларда стандартлаштириш соҳасидаги маҳсулотнинг ягона талабларини белгилайдиган, Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартлари халқаро талаблар билан уйғунлашган ҳолда ишлаб чиқилди.