“Ўзстандарт” агентлиги билан Германиянинг Физико-техника федераль институти (РТВ) ўртасида тасдиқланган 2017 йил 29 декабрда 4В-95312-сонли “Марказий Осиё давлатларининг инфраструктурасини мустаҳкамлаш” дастурига мувофиқ Тайланд Миллий Метрология институти мутахассиси Тават Пан Чанг Ўзбекистон миллий метрология институт мутахассисларни босим ва сарф ўлчаш воситаларини калибрлаш ва ўлчов натижаларини керакли аниқликка эришиш йўллари ҳамда сифат менежменти тизимидаги мавжуд камчиликларни юзага келишига сабаб бўладиган омилларни ўрганиш бўйича ўқув дарслари ўтказди. Бундай ҳамкорлик семинарлар мутахассисларнинг малака ва маҳоратларини оширишга хизмат қилади.