Аввал хабар берилганидек, бугун Тошкент шахрида Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш Давлатлараро кенгаши (МГС) стандартлаштириш бўйича Илмий-техник комиссиянинг (НТКС) 57 кенгаши ўз ишини бошлади.
Йиғилиш доирасида Россия техник назорат ва метрология федерал агентлиги (Росстандарт) бош директори ўринбосари А.Шалаев билан учрашув бўлиб ўтди.
“Росстандарт” бош директори ўринбосари А.Шалаев Тошкент шаҳрида ўтказилаётган Илмий-техник комиссиянинг (НТКС) 57 кенгаши йиғилишга пухта тайёргарлик учун миннатдорчилик билдириб, Ўзбекистонда стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар Россиялик ҳамкасблари томонидан қизғин қўллаб-қувватланишини таъкидлади.
Учрашувда “Ўзстандарт” ва “Росстандарт” агентликлари ўртасида соҳа йўналишларини ривожлантириш учун икки томонлама ўзаро манфааатли алоқалар ўрнатиш, кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, Стандартлар институтлари ўртасида стандартларни ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш масаласида доимий алоқаларни йўлга қўйиш, ўз ечимини кутаётган масалалар юзасидан ишчи гуруҳ шакллантириш, 2018-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш бўйича имзоланган “Йўл харитаси”даги топшириқлар ижросини таъминлашга қаратилган масалалар атрофлича муҳокама қилинди.