Самарасиз ва эскирган нормаларни амалиётдан чиқариш мақсадида “Ўзстандарт” агентлиги томонидан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар фонди тахлили ўтказилди.
Тахлил натижасида фондда 350 дан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг “Стандартлаштириш тўғрисида”ги Қонунида белгиланмаган, стандартлар тоифасига кирмайдиган норматив ҳужжатлар мавжудлиги аниқланди ва ушбу норматив ҳужжатларни Ўзбекистон Республикасида амал қилишини тўхтатилиши режалаштирилмокда.
Юқоридагиларга асосан 2019 йилнинг 15 июн кунига қадар рўйхатда келтирилган норматив ҳужжатларни Ўзбекистон Республикасида амал қилишини тўхтатиш бўйича фикрларингизни “Ўзстандарт” агентлигига stand@standart.uz электрон манзили орқали тақдим этишингизни сўраймиз.