Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган бешта ташаббусни амалиётга жорий этиш масаласини ўртага ташлаган эди.
Хусусан, бешинчи ташаббус бўйича ҳудудларда тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари дастури лойиҳасида 2019-2020 йилларда ҳар бир туманда енгил конструкцияли тикув-трикотаж корхоналарини қуриш ва аёллар учун иш ўринлари яратиш кўзда тутилган.
“Ўзстандарт” агентлиги мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлаган ҳолда Тошкент вилоятининг Бўка туманидаги бир қанча тикув-трикотаж корхоналарига ишлаб чиқариш бўйича барча керакли меъёрий хужжатларни тайёрлаш, маҳсулотларнинг намуна-эталонларини яратиш ва уни тасдиқлаш ҳамда фойдаланиладиган ускуналарни сертификатлаштириш ишларида амалий ёрдам кўрсатишни асосиймақсад қилиб олди.
Дастлаб, Бўстон маҳалласида жойлашган “BO‘STON BARAKA CHEVARLARI” корхонаси тўлиқлигича ишга туширилиб, айни пайтда ушбу маҳаллада яшовчи хотин-қизлар тикувчилик ишларига жалб қилинди.
Шунингдек, Бўка туманида жойлашган бир қатор тикувчилик корхоналари жумладан “Ўзпахтасаноат” таъсислигидаги “Ramadan Baraka Chevarlari”, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги таъсисчилигидаги “Ho’jaqo’rg’on” “BO‘KA MEGA LUX” каби тўқимачилик саноат корхоналари билан “Ўзстандарт” агентлиги ҳамкорликни давом эттирган ҳолда мутахассисларни “Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий тадқиқот институти” орқали ўз малакаларини ошириш, миллий ёки халқаро сертификатлар олиш ҳамда бириктирилган ходимлар томонидан корхоналарда метрология, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва бошқа амалдаги қонун хужжатлари юзасидан ўқув семинарлари ташкил этиш режалаштирилди.