Навоий синов ва сертификатлаштириш маркази ходимлар орасида китобга бўлган қизиқишларини янада орттириш мақсадида “Китоблар олами” савдо уйи билан ҳамкорликни йўлга қўйди.
Ҳамкорликда ўтказилдан тадбир давомида марказ ходимлари томонидан бадиий адабиётлар, шеърий тўпламлар, романлар, қисса ва ҳикоя кўринишидаги кўплаб китоблар харид қилинди.
Бундан ташқари ҳар ҳафтанинг шанба кунида Маънавият тарғибот бўлими ва Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган “Бир ҳафтада бир китоб мутолаа қиламиз” деб номланган китобхонлик тадбирида марказ ходимлари гуруҳларга бўлинган ҳолда фаол қатнашиб келмоқда. Бу эса ўз навбатида марказ ходимларининг китобга бўлган қизиқишларини янада ошириб, жамиятда фаол бўлишга, ўз билим ва кўникмаларини чархлашда катта ҳисса қўшади.