2019-2020 йилларда “Ўзстандарт” агентлиги ва Беларусь Республикаси Давлат стандартлаштириш қўмитаси ўртасидаги Ҳамкорлик дастурини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон миллий метрология институти лабораторияларининг ходимлари учун Давлат метрология муассасалари Евроосиё ҳамкорлиги (КOOMET) ва Халқаро тарози ва ўлчовлар бюросининг (BIPM) асосий солиштиришлар бўйича маълумотлар базасида (KCDB) CMC сатрларни чоп этиш доирасида калибрлаш ва ўлчаш имкониятларини (CMC сатрларни) метрологик экспертиза қилиш процедурасини ўтказиш масаласи бўйича видеоконференция форматида семинар ташкиллаштирилди.
Мазкур форматда ҳамда илғор экспертларини жалб қилган ҳолда техник машғулот ўтказиш илк маротаба амалга оширилди.
Белоруссиялик ҳамкасбларимиз – КООМЕТ 1.3 “Электр ва магнетизм” техник қўмитасининг раиси Татьяна Коломиец хоним ва КООМЕТ 1.3 “Электр ва магнетизм” техник қўмитасининг Котибияти Марина Ярмолович хоним – ушбу процедураларни регламентлайдиган асосий ҳужжатларга оид ахборотни тақдим этдилар, шунингдек Беларусь давлат метрология институтининг тажрибаси билан ўртоқлашдилар.
Жорий йилнинг 27 ва 29 май кунлари илғор белорус экспертларини жалб қилган ҳолда видеоконференциялар давом эттирилади.