Ҳар йили 20 май  Халқаро метрология куни бутун дунёда  нишонланади. Ушбу кун, 1875 йил  20 майда  Парижда халқаро дипломатик конференцияда "Метрик конвенциялар"  имзоланган ва унинг асосида ҳукуматлараро "Халқаро ўлчамлар ва торозлар ташкилоти" яратилганлиги шарафига танлаб олинган.

Мазкур сана муносабати билан Қашкадарё синов ва сертификатлатириш маркази ҳам соҳа ходимлари иштирокида  касб байрами муносибати билан тадбир ўтказилди. Тадбирда маркази директори У.Амиркулов метрология соҳасида фаолият кўрсатаётган барча ходимларни байрам билан табриклаб, келгусидаги режалар ҳақида гапирди.

Байрам муносабати билан метрология соҳасида кўп йил меҳнат қилган фахрий ходимлар ва соҳа вакиллари  совғалар билан тақдирландилар.