1875 йилдан буён, Метрик конвенция имзоланган сана – 20 май – Бутун жаҳон метрология куни сифатида нишонлаб келинади.
2019 йил Бутун жаҳон метрология кунининг шиори – “Халқаро ўлчам бирликлари тизими – фундаментал афзаллик” дея аталди. Бу мавзу 2018 йил 16 ноябрда Ўлчов ва тарозилар бош конференцияси Халқаро ўлчамлар тизими (SI) яратилган пайтда танланган эди.
Ўзбекистон миллий метрология институти мазкур сана муносабати билан нуфузли семинар ташкил қилди. Илмий-амалий семинар ишида мамлакатимизнинг таниқли олимлари, ишлаб чиқариш корхоналарининг вакиллари иштирок этди.
Учрашувда миллий метрология тизимининг бугунги ҳолати, истиқболдаги вазифалари ҳамда эталонлар базасини янада бойитиш масалалари муҳокама қилинди. Анжуман оммавий ахборот воситаларининг нигоҳида бўлди.