“Ўзстандарт” агентлигига Халқаро молия корпорациясининг хусусий сектор, макроиқтисодиёт, савдо ва инвестициялар бўйича эксперти Виолана Конар-Лиси ҳамда Божхона ва савдо-сотиқни ривожлантириш бўйича юристи Кэйтон Кервелл ташриф буюрди.
Учрашувда Халқаро молия корпорацияси томонидан Ўзбекистон Республикасининг Халқаро савдо ташкилоти (WTO)га кириши бўйича тайёрланган ҳисоботи тингланди ва соҳа мутахассислари томонидан қизғин муҳокама этилди.
Суҳбат чоғида “Ўзстандарт” агентлиги мутахассислари томонидан савдо соҳасидаги тўсиқларни бартараф этиш ва иқтисодиётни рағбатлантириш орқали мунтазам олиб борилаётган ишлар, юртимизда сифат инфратузилмасини ривожлантириш учун қабул қилинган қарорлар, хусусан техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, мувофиқликни баҳолаш сохаларида олиб борилаётган янги ислоҳотлар кўлами ва амалга оширилаётган тизимли ишлар ҳақида маълумот берилди.
Учрашув сўнгида Халқаро молия корпорацияси вакиллари “Ўзстандарт” агентлиги рахбариятига илиқ қабул учун миннатдорчилик изҳор этиб, келажакда алоқаларни янада мустаҳкамлаш, Агентлик тизимини ривожлантиришда зарур ишлар олиб боришга тайёр эканлигини билдирди.