Қорақалпоғистон синов ва сертификатлаштириш марказида маҳаллий ва марказий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида навбатдаги Медиа-тур ташкил этилди.

 

Сир эмас бугунги кунда мамлакатимизда жуда катта ислоҳотлар жараёни бошланди. Албата, бундай жараёнда четда томошабин бўлиб эмас, балки янгиланишларда фаол иштирокчи сифатида юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш пайти келди.

 

“Ўзстандарт” агентлиги ва унинг ҳудудий марказлари мана шундай жараёнларда мамлакатимизнинг ишлаб чиқариш корхоналари ва тадбиркорларга ўз йўналишидан келиб чиққан ҳолда яқин кўмакдош бўлишга ҳаракат қилмоқда.

 

Навбатдаги Медиа-тур давомида журналистлар дастлаб марказнинг фаолияти билан яқиндан танишиб, маҳсулотларнинг бевосита синов жараёнларини кузатдилар. Учрашувда “Ўзстандарт” агентлиги Матбуот хизмати раҳбари А.Расулов ва Марказ директори Ч.Худойбергеновлар журналистларга зарур маълумотларни бердилар.

Шундан сўнг меҳмонлар сут ва сут маҳсулотлари ҳамда полимер қувурларини ишлаб чиқараётган корхоналарида ҳам бўлдилар.