2016 йил 18-22 июл кунлари Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOIСA) грант маблағлари асосида молиялаштирилаётган “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш ва Бош ривожлантириш режасини ишлаб чиқиш йўли билан "Ўзстандарт" агентлиги имкониятларини ошириш” лойиҳаси амалга оширилиши доирасида "Ўзстандарт" агентлигига Кореялик мутахассисларнинг ишчи ташрифи бўлиб ўтди.
Мутахассислар ҳамкорлигида олиб борилган ишлар натижасида «Ўзстандарт» агентлиги тармоқ инфраструктураси тизимини қуришда мухим хисобланган тармоқ ва сервер ускуналари рўйхати келишиб олинди. Ташриф давомида лойиҳанинг асосий йўналишлари аниқлаб олинди ва умумий лойиҳа амалга оширилиши юзасидан концептуал қарорлар қабул қилинди. Ташриф сўнгида тегишли баён имзоланди.
Ахборот хизмати