“Ўзстандарт” агентлиги тизимига замонавий билим ва малакавий кўникмаларга эга бўлган ёш мутахассисларни жалб қилиш бўйича “Тошкент кимё-технология институти” билан доимий ҳамкорликда иш олиб бормоқда.
Ушбу ҳамкорликни янада жаддалаштириш мақсадида “Ўзстандарт” агентлиги “Менежмент тизимларини жорий этишни мувофиқлаштириш” бошқармаси ходимлари Тошкент кимё-технология институти раҳбарияти билан учрашди.
Мулоқот чоғида ўзаро малака алмашиш масалалари кўриб чиқилди ҳамда институтнинг “Маҳсулот сифат менежменти” факультетини қўшимча дарсликлар билан таъминлаш мақсадида Агентликнинг мавжуд стандартлар тўплами тақдим этилди.