Марказ ташаббуси билан Германиянинг физик-техник Федерал институти (PTB) эксперти, ILAC ва IAF орқали аккредитация хизматларини ўзаро тан олинишга эришиш бўйича 30 қадам концепцияси муаллифи Манфред Киндлер Аккредитация марказини халқаро ташкилотларга аъзолигига эришиш учун халқаро эксперт сифатида жалб этилди. Ушбу концепция Марказий ва Шарқий Европа мамлакатларининг миллий аккредитация тизимини баҳолаш жараёнида самарали қўлланилиб келинмоқда.
Асосий эътибор мувофиқликни баҳолаш идораларини аккредитациядан ўтказишда аккредитация жараёнининг бетарафлиги ва холислигини таъминлаган ҳолда манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, шунингдек аккредитация миллий тизимини халқаро меъёрлар ва мезонларга мувофиқ доимий равишда ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, ISO/IEC 17011 халқаро стандарти талабларига риоя қилишга қаратилди.
Учрашув натижаларига кўра Марказнинг APAC, ILAC ва IAF каби халқаро ташкилотларнинг тўлақонли аъзоси сифатида тан олинишига эришиш масалаларида ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.
Ушбу ҳалқаро ташкилотларга тўлақонли аъзолик орқали, Марказ томонидан аккредитация қилинадиган мувофиқликни баҳолаш идоралари томонидан берадиган хулосалар хорижий давлатларда тан олиниш имконини яратилади.
Бу эса республикамизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг экспорт салоҳияти ортишини ҳамда миллий маҳсулотларимиз жаҳон бозорларида рақобатлашишини таъминлашга замин яратади.