Республика синов ва сертификатлаштириш маркази тасарруфидаги “Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси” Қозоғистон Республикасининг Чимкент шаҳрида ташкил этилган “Барис импорт ва экспорт маркази”ида бўлдилар. Ушбу марказ 3500 м2 майдонли кўргазма зали, телестудия, шоурумлар ва маҳсулотларни сақлаш учун омборхоналарга эга.

 

Бюро аъзолари сафар давомида икки давлатнинг келажакда ҳамкорлигини кенг йўлга қўйиш, шу ўринда “Барис импорт ва экспорт маркази”да мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни кўргазма залига жойлаштириш, Қозоғистон телевидениясида тарғибот қилиш, миллий маҳсулотларимиз тўғрисида ижтимоий видеороликлар тайёрлаш ва бошқа қатор имкониятлардан фойдаланиш масалалари келишиб олинди.