Андижон синов ва сертификатлаштириш марказида “Инсон азиз-хотира муқаддас” мавзусида маърифий учрашув ташкил этилди. Учрашувни марказ директори И.Қосимов очиб, юртимизда уруш ва меҳнат фахрийларига кўрсатиб келинаётган эътибор ва унинг тарбиявий аҳамияти хусусида гапирди.

Шунигдек байрам тадбирига таклиф қилинган Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Андижон вилояти бўлими аъзоси, шоир Баҳодир Андижоний, Орифҳожи Мелиев, Республика Маънавият-маърифат маркази, Андижон вилояти маркази қошидаги “Маърифат тарғибот жамияти” аъзоси З.Ҳайитматов ҳамда бош мутахассиси Ў.Раҳмоновлар ўз чиқишларида хотира ва қадрлаш кунининг мазмун моҳияти, иккинчи жаҳон уруши даврида ўзбек халқининг фронтдаги ва фронт ортидаги фидокорона меҳнатлари ҳақида гапирдилар.

Қизиқарли тарзда ташкил этилган учрашув сўнггида  марказ ходимлари ижодкорлардан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар