Беларусь Республикасининг Давлат  стандартлаштириш  қўмитаси  раиси Татарицкий Валентин Болеславович бошчилигидаги делегация юртимиздаги ишлаб чиқариш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва  юқори малакали кадрлар тайёрлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёни, инвестицион лойиҳалар билан танишиш, соҳа вакиллари билан мулоқот қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази ва Турин Политехника Университетига ташриф буюрди.

Учрашув давомида Илғор технологиялар маркази директори Шахло  Турдиқулова Марказнинг фаолияти, Тошкентдаги Турин Политехника Университети ректори  Конгратбай Шарипов меҳмонларга олий таълим муассасаси фаолияти билан таништирди.

Шу билан бирга, меҳмонлар “Ўзстандарт” агентлиги ва “Ўзавтосаноат” акционерлик жамияти ҳамкорликда Самарқанд шаҳридаги «Man Auto-Uzbekistan» қўшма корхонаси ва қўҳна Самарқанднинг диққатга сазовор жойларида бўлиб, мамлакатимизнинг бой тарихи ва маданияти билан яқиндан танишдилар.