Россия Федерациясининг Пермский Край ҳукумат раиси ўринбосари – Савдо ва тадбиркорлик бўйича вазири А.В.Чибисов бошчилигида ҳукумат вакиллари ва ишлаб чиқариш корхоналар раҳбарлари Фарғона вилоятида жойлашган ишлаб чиқариш корхоналари ва тадбиркорлар билан савдо-иқтисодий алоқаларни ўрнатиш учун бир ыатор келушувларга эришилди.

Жумладан меҳмонлар ҳудуддаги Фарғона синов ва сертификатлаштириш маркази ва Савдо-саноат палатаси бошқармаси  ҳамда ишлаб чиқариш корхона раҳбарлари иштирокидаги Пермский Крайдан ташриф буюрган меҳмонлар ўзларининг ишлаб чиқариш салоҳиятлари ва хизматлари бўйича тақдимотлар намойишини ўтказди.

 

Учрашув сўнгида вилоятдаги тадбиркорлар ҳамда меҳмонлар ўртасида ҳамкорлик шартномалари имзоланиб, бу борада  Фарғона синов ва сертификатлаштириш маркази стандартлаштириш, сертификатлаштириш йўналишларида барча зарур кўмакни беришга тайёр эканлигини билдирди.