Фарғона синов ва сертификатлаштириш маркази  “Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси” ва тегишли мутахассислар таркибидан  иборат ишчи гуруҳ томонидан жойларда ўрганишлар ўтказиб, соҳага оид муаммолари аниқланган тақдирда, бартараф этишда амалий кўмак бериб келинмоқда.

Бунга мисол, Туркия давлати инвесторлари билан биргаликда Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 2019  йил 1 апрелдан  ўз фаолиятини бошлаган, йиллик қуввати 4200 тонна маҳсулот ишлаб чиқариётган "Gold valley metall product" МЧЖ жойига бориб ўрганилганда, корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган  турли ўлчамдаги замонавий шуруп ва саморезларни Россия давлатига экспорт қилиш жараёнида  ISO 9001:2015 сифат менежменти тизимини сертификати талаб этилганлиги аниқланди.  Бюро вакили  томонидан жараённи ҳужжатлаштириш ишларига ёрдам берилди ва  ISO 9001:2015  №UZ.SMT.04.045.09920 сонли сертификат расмийлаштирилди.  Келгусида ишлаб чиқарилаётган турли ўлчамдаги замонавий шуруп ва саморезлар синовдан ўтказиш мақсадида замонавий синов воситалари билан жихозланган халқаро даражада аккредитланган синов лабораторияси ташкил этиш масаласида келишиб олинди.