Хоразм синов ва сертификатлаштириш маркази “Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси” томонидан ҳудудда жойлашган корхоналарга халқаро стандартларни жорий қилиш, техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, синаш ва сертификатлаштириш масалаларида амалий ёрдам бериб келмоқда.

Вилоятдаги “He Fei Technology Co. LTD” корхонасига жорий йилнинг 1-чорагида Хитой давлатидан умумий қиймати 1,5 млн. долларга тенг технологик ускуналар келтирилди.

Бюро мутахассислари томонидан технологик ускуналарни сертификатлаштириш ва ўлчов воситаларига метрологик хизматлари кўрсатилди.