Наманган вилояти, Янгиқўргон туманида жойлашган “Kompozit panel servis” корхонаси томонидан ишлаб чиқарилаётган 66 турдаги эркаклар, аёллар ва болалар трикотаж маҳсулотлари экспорт қилишга режалаштирилган.
Корхонада сифат менежмент тизимини жорий этиш ва ISO 9001-стандарти бўйича сертификатлаштиришда шунингдек, 11 турдаги 118000 дона трикотаж маҳсулотларига мувофиқлик сертификати олишда Наманган синов ва сертификатлаштириш маркази “Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш” бюроси амалий ёрдам кўрсатди.
Бунинг натижадасида корхона томонидан Белоруссия Республикаси, Минск шаҳри “Водийбел-саноат” билан йиллик умумий қиймати 1,0 млн АҚШ доллар миқдоридаги экспорт шартномаси имзоланиб, маҳсулотларни “Uz-Tailor” бренди асосида экспорт қилиш йўлга қўйилди.