2016 йилнинг 22 июл куни “Ўзстандарт” агентлигининг катта мажлислар залида “Ўзстандарт” агентлигида, Аккредитация Кенгаши сертификатлаштириш идораларининг 2016 йил 1 ярим йиллик фаолияти якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда «Ўзстандарт» агентлигининг бошқарма ва бўлимлари раҳбарлари, Республика синов ва сертификатлаштириш маркази ва унинг ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказлари, Метрология хизматлари кўрсатиш маркази, Миллий эталонлар маркази, Ахборот-маълумот маркази, Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти, сертификатлаштириш идоралари ҳамда Давлат санитария эпидемиология назорати марказлари синов мажмуалари раҳбарлари қатнашдилар.
Кун тартибининг биринчи масаласида - 2016 йилнинг I-ярим йиллик давомида аккредитация ва инспекция назорати бўйича амалга оширилган ишлар, муаммолар ва келгусидаги режалари кўриб чиқилди.
Кун тартибининг иккинчи масаласида - “Мувофиқликни баҳолаш органлари фаолиятида техник регламентларни роли тўғриси”да «Donmahsulotlari Iichm» МЧЖ директори, Д.А.Гафурова сўзга чиқди.
Кун тартибининг учинчи масаласида – Сертификатлаштириш идораларининг 2016 йилнинг I-ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлари, мавжуд муаммолар ва уларни ечими тўғрисида музокаралар олиб борилди.
Сўнгра соҳага оид мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича қатор масалалар белгилаб олинди.
Ходимларни сертификатлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар ва галдаги вазифалар тўғрисида. СМСИТИ бўлим бошлиғи, А. Аллаберганова ахборот берди.
Шундан сўнг, "Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалиётга жорий этишда амалга оширилган ишлар тўғрисида бошқарма бошлиғи, О.З. Тохиров маълумот берди.
Кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Ахборот хизмати