“Ўзстандарт” агентлиги марказий ҳамда маҳаллий журналистлар иштирокида медиа-турлар ташкил этиб, унда ҳудудий марказларнинг фаолияти, синов лабороториялари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналарга кўрсатаётган ёрдами оммавий ахборот воситалари орқали тарғиботи йўлга қўйилган.

Навбатдаги медиа-тур Навоий синов ва сертификатлаштириш марказидан бошланиб,  ҳамкор корхоналарда давом этди.

 

Дастлаб, марказ директори А,Жўраев журналистларга шу йилнинг ўтган давр мобайнида сертификатлаштириш, метрология ҳамда аҳоли ва тадбиркорлар учун яратилган имкониятлар ҳақида маълумот берди. Шундан сўнг журналистлар марказнинг лабороториялари ва ундаги синов жараёнлари билан танишди.

 

 Ҳамда бу борадаги ишларни ўз кўзлари билан кўриш мақсадида, ҳудуддаги «Navoiy Ishonch Gilamlari», «NAVOIY KOREYA», «KO-UNG CYLINDER», «UzEraeCable» корхоналарида бўлдилар. У ерда марказ томонидан ISO 9001 сифат тизими жорий этилётгани ҳамда четдан олиб келинаётган технологик ускуналари сертификатлаштириб, мавжуд ўлчаш ускуналари қиёслов кўригидан ўтказиб берилгани тўғрисида маълумотга эга бўлдилар.