Ўзбекистон миллий метрология институти халқаро ташкилотлар ва худудий метрология муассасалари билан бирга қатор лойиҳа ва тадбирлар жадал тарзда амалга оширилиб келинмоқда.
Шу жумладан, Давлат метрология муассасаларининг Евро-Осиё ҳамкорлиги (КООМЕТ) худудий ташкилоти доирасида ЎзММИ мутахассислари Жавоҳир Носиров ва Бекзод Мўминбековлар масса бирлиги ва фотометрия йўналишларида солиштириш ишларини ўтказиш ташаббуси билан чиқишди.
Масса йўналишида Қозоғистон метрология институти билан ҳамкорликда номинал қиймати 100 mg, 5 g, 50 gва 1 kg гача бўлган F1 классидагитарози тошлари массасини ўлчаш доирасида икки томонлама солиштириш ишларини ўтказиш келишиб олинди.
Шунингдек, фотометрия йўналишида Белорусия давлат метрология институти билан ҳамкорликда шишали нейтрал филтрлар ёрдамида йўналтирилган ўтказувчанликни спектрал коэффитциенти бирлиги бўйича калибрлаш ноаниқлигини эквивалентини аниқлаш бўйича икки томонлама пилот солиштириш ишлари ўтказилади.
Юқорида қайд этилган ва КООМЕТ доирасидаги лойиҳалар бўйича батафсил маълумот КООМЕТ сайтидан топишингиз мумкин (http://coomet.org/index_ru.htm).