Андижон синов ва сертификатлаштириш маркази қошидаги “Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси” томонидан вилоятда жойлашган экспортёр корхоналарга амалий ёрдам бериб келинмоқда.
Жумладан, соҳа мутахассислари ҳудуддаги “Боғишамол текстиль люкс” корхонасида бўлиб, корхона томонидан экспорт қилинаётган трикотаж маҳсулотларини халқаро талаблар бўйича тайёрлаш юзасидан тавсиялар берилди.
Шунингдек, Президентимизнинг 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сонли қарорида белгиланган имтиёзлар билан корхона раҳбарияти таништирилиб, корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган трикотаж маҳсулотлари учун хом-ашё сифатида олиб келинаётган каучук ип маҳсулоти Халқаро лабораторияларни аккредитация қилиш ташкилоти (ILAC)га тўлақонли аъзо Хитой Халқ Республикасидан импорт қилинаётганлиги сабабли, ушбу давлатнинг сертификатлаштириш органлари томонидан берилган мувофиқлик сертификатлари тўғрисида тушунчалар берилди.