“Ўзстандарт” агентлиги ҳамда Америка Қўшма Штатларининг халқаро ривожланиш агентлиги (USAID) билан ҳамкорликда Global G.A.P. стандарти бўйича интенсив ўқув курси ташкил этилди.
Бугун пойтахтимизнинг “Miran International Hotel” меҳмонхонасида ўз ишини бошлаган мазкур ўқув семинарда Global G.A.P. нинг расмий мураббийи Климент Петров ўз тажрибаларини иштирокчиларга ўргатмоқда.
Халқаро эксперт ўз маърузасида Global G.A.P. сертификати муайян маҳсулотнинг барча тавсия ва талабларга қатьий риоя қилиш билан таьминланганлиги, мева ва сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришда, чорвачилик ва балиқчилик хўжаликларида қўлланилиши шунингдек, унинг афзалликлари ҳақида маълумот бермоқда.
Хозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Global G.A.P. ташкилотига аъзо бўлиб, ушбу йўналишда мутахасислар малакасини ошириш мақсадида “Ўзстанадрт” агентлиги халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида семенарлар ва ўқув-тренинглар ташкил этилиб келинмоқда.