Мамлакатимизда Президентимизнинг “Ички туризмни ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Қарорига мувофиқ “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти ишчи-ходимлари юртимизнинг қадимий ва навқирон Хоразм воҳасига туристик саёҳат уюштирди.
Ташкил этилган тадбирдан асосий мақсад, халқимизни юртимизнинг тарихий, маданий ёдгорликлари билан таништириш, миллий қадриятларимиз, қадимий меъморчилик обидаларига, аждодларимиздан қолган меросимизга бўлган эътиборини оширишга қаратилди.
Қадим Хивани очиқ осмон остидаги музей дейишлари бежизга эмас. Ушбу шаҳарда жойлашган “Ичан қалъа”, “Дишан қалъа” каби меъморий ёдгорликлар, қадимий масканларга қилинган саёҳат институт ходимлари учун халқимизнинг неча минг асрлик тарихи, асори-атиқалари, миллий-маданий қадриятлари билан яқиндан танишиш имкониятини яратди.
Стандартлаштириш институти ходимлари ҳам дунёнинг турли бурчакларидан ташриф буюраётган меҳмонларни бағрини кенг очиб, меҳмондўстлик билан кутиб олаётган бу қадим ва навқирон заминга ташрифи таассуротларга бой бўлди.