“Ўзстандарт” агентлигида 2019 йил 15 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 октябрдаги “Мойлаш материаллари, техник мойлар ва техник суюқликларга талаблар тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳамда 2017 йил 21 ноябрдаги “Автомобиль ва авиация бензинига, дизель ва кема ёнилғисига, реактив двигателлар учун ёнилғига ва мазутга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорларига ўзгартиш киритиш юзасидан умумий техник регламентлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги Эксперт комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилиш давомида комиссия аъзолари томонидан бир қатор таклиф ва камчиликлар берилди, жумладан регламентларга ўзгартириш лойиҳаларини халқаро талаблар билан мувофиқлаштириш, шунингдек техник регламентларни физик-кимёвий кўрсаткичлари қайта ўрганиб чиқилди.
Берилган таклиф ва камчиликлар кўриб чиқилгандан сўнг мазкур техник регламент ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилади.