“Ўзстандарт” агентлиги, “Ўзбекозиқовқат-холдинг” ҳамда қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича бизнес вакилларидан иборат делегация жорий йил 8-9 апрел кунлари Тожикистон Республикасининг Душанбе шаҳрида “Бирлашган Миллатлар ташкилоти Европа Иқтисодиёт Комиссиясининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун тижорат стандартларини (ЕЭК ООН) тадбиқ қилиш бўйича Марказий Осиё минтақавий ишчи гуруҳ йиғилишида иштирок этди.
Ўзбекистон делегацияси томонидан қуритилган қовунга халқаро стандарт лойиҳаси ва ушбу стандартга изоҳли маълумотлар тақдимоти намойиш этилди. Ушбу стандарт лойиҳаси жорий йилда Женева шаҳриди бўлиб ўтадиган БМТ нинг Европа Иқтисодиёти Комиссиясининг навбатдаги йиғилишида қабул қилиш учун тақдим этилади.
Маълумот учун: ЕЭК ООН стандартлари халқаро савдони ривожланишига, юқори сифатли маҳсулотларни ишлаб чиқаришга йўналтирилган бўлиб, ишлаб чиқарувчилар, савдо ташкилотлар ҳамда импортёр ва экспортёр корхоналари томонидан қўлланилади. Ушбу стандартлар халқаро ташкилотлар томонидан тан олинган бўлиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан янги узилган, қуритилган ва қуруқ мева ва сабзавотлар, уруғли картошка, гўшт, тухум ва тухум маҳсулотларини ўз ичига олган.
Стандарт лойиҳаси билан қуйидаги ҳавола орқали танишингиз мумкин
http://www.unece.org/fileadmin/DAM/trade/agr/meetings/wp.07/2018/WP7_2018_17R.pdf