“Ўзстандарт” агентлиги Матбуот хизматининг ташаббуси билан ҳудудий марказлар ва уларнинг ишлаб чиқариш корхоналарига кўрсатаётган амалий ёрдами тарғиботи йўлга қўйилди.

Дастлаб, ОАВ ходимларига Наманган Синов ва сертификатлаштириш маркази фаолияти хусусида маълумот берилди. Унда марказнинг вилоят корхоналарига сифат менежменти тизимларини жорий этиши, метрология, маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш ва маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш юзасидан таҳлилий янгиликлар тақдимоти бўлиб ўтди.

 

Марказ маълумотларига кўра, ўтган 2018 йил давомида 1788 минг сўмлик маҳсулотлар яроқсиз деб топилган. Шундан 190,5 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, 1597,5 минг сўмлик кимё маҳсулотлари ташкил этган. Жорий йил 1-чорагида 36.676 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқсизлиги аниқланган.

 

Медиа-тур иштирокчилари шундан сўнг вилоятдаги бир неча ишлаб чиқариш корхоналарида ҳам бўлиб, уларнинг марказ билан амалий ҳамкорликдаги ишлари билан яқиндан танишдилар.

Матбуот хизматининг маълум қилишича, бундай Медиа-турлар бошқа марказларда ҳам ўтказилиши режалаштирилган.