Навоий синов ва сертификатлаштириш марказининг ташаббуси билан ҳудуддаги корхоналарда янги инвестиция лойиҳалари, инновацион ғоялар билан танишиш ва тажриба алмашиш юзасидан “Корхоналарнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини кўтариш ва энергия ресурсларини тежамкорлигига эришиш” мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинарда Америка қўшма штатларининг “Fluke Corporation” компаниясининг Россия ва Ҳамдўстлик мамлакатлари бўйича директори Дмитрий Старовойтов ҳамда ушбу компаниянинг юртимиздаги савдо уйи “LINKMASTER ASIA” жамияти директори Андрей Поцелуевлар иштирок этдилар.

 

Анжуманда иштирок этган ишлаб чиқариш субъектлари вакиллари саноатнинг барча ишлаб чиқариш соҳаларида қўлланиб келинаётган замонавий, юқори аниқликдаги ўлчаш воситаларининг ишлаш принциплари, қўллаш жараёнлари, уларнинг самарадорлиги ҳамда афзалликлари тўғрисида маълумотга эга бўлдилар.

Шунингдек, “Fluke Corporation” компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган замонавий ўлчаш воситалари намуналаридан ташкил топган кўргазма намойиши ҳам бўлди.