Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2-февралдаги “Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2752-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзстандарт” агентлиги Ўзбекистон миллий метрология институтида “Коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш” мавзусида ўқув амалий семенар ташкил этилди.

Тадбирда Метрология институтининг ходимлари ва Тошкент давлат юридик университети Жиноий ҳуқуқий фанлар кафедраси доценти, юридик фанлар номзоди С.Ниёзова ва Тошкент шаҳар прокуратураси алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчилари М.Рахматхўжаев ҳамда У.Камиловлар иштирок этишди.

 

Маърузачилар коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчиликни амалиётда қўллаш, коррупция ҳолатларини келтириб чиқарувчи жиноятлар турлари ва уларга нисбатан қонунчиликда белгиланган жазолар ҳақида маълумотлар бердилар.