Бухоро синов ва сертификатлаштириш маркази “Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси” томонидан вилоятнинг экспортёр ҳамда экспорт потентциалига эга корхоналарга стандартлаштириш, сертификатлаштириш, метрология, ёрлиқлаш ҳамда қадоқлаш бўйича амалий ёрдам бериб келмоқда.

 

Бюронинг кўмагида Когон  туманида жойлашган “GRAND BUXARA AGRO” корхонасида Испания технологияси асосида етиштирилаётган  помидор маҳсулотини Қозоғистон ва Россия давлатларига экспорти йўлга қўйилди.  

Шунингдек,  Корхонада “GLOBAL G.A.P” халқаро стандарти жорий этиб, помидор маҳсулотини Франция, Япония ва Белгия давлатларига экспорт қилиш режалаштирилмоқда.